Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

Тожикистонлик бир кунда қанча гўшт ейиши белгилаб қўйилди


Бир кунда 112 грамм гўшт, 405 грамм нон, 25 грамм балиқ ва яримта тухум – бу Тожикистонда истеъмол қилиш керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг ахоли жон бошига белгиланган меъёри. Шу кунда мамлакат аҳолисининг деярли учдан бир қисми бу рационни ҳаёлига келтира олмайди.

Тавсия қилинган меъёрларга кўра, бир киши кунига 405 грамм нон, 112 грамм гўшт, 25 грамм балиқ, 316 грамм сут, 46 грамм ёғ, 55 грамм шакар, 455 грамм сабзавот, 340 грамм мева, 252 грамм картошка, шунингдек яримта тухум истеъмол қилиши керак. Агар тақозо қилгудек бўлса, тегишли вазирликлар бу меъёрларга ўзгартиш киритиш борасида таклиф билан чиқишлари мумкин.

Амалдорларнинг сўзларига қараганда, фармойишда зарур маҳсулотлар минимуми кўрсатиб ўтилган. Бу маълумотлар биринчи навбатда тармоқ вазирликларига – ўртача яшаш даражасини аниқлаш учун керак. Бугунги кунда Тожикистонда ўртача яшаш даражаси тахминан бир ойда$50 ни ташкил қилади. Унинг ҳисобида 300 та маҳсулот ишлатилиши қайд этилган. Жараён мураккаб, шу сабабли тез-тез ўртача яшаш ҳаражатларини ҳисоблашмайди.

Иқтисод ва молия Қўмитаси вакили Олимжон Бобоевнинг сўзларига қараганда, истеъмол маҳсулотлари меъёрларининг соддалаштирилган бу варианти - нима етишаяпти-ю, нима етишмаяпти, нималарни етиштириш керак, каби масалаларни аниқлашда ёрдам беради. Радио Озоди («Озодлик» радиоси тожик хизмати – тарж. ) томонидан ўтказилган сўровда Тожикистон аҳолиси тежамли бўлишга, айнимайдиган маҳсулотларни аввалдан харид қилиб, ғамлаб қўйишга интилишларини айтишди.

БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат Дастури маълумотларига кўра, Тожикистон аҳолисининг 30% тўйиб овқат емайди. Бу асосан ишлаб чиқариш йўқ бўлган қишлоқ минтақаларида истиқомат қилувчи кўп болали оилаларга тегишлидир. Хукумат томонидан тасдиқланган минимум даражасиданҳамма ҳам фойдалана олмайди.

XS
SM
MD
LG