Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:14

Россияда Навальний қамоқдан чиқиши биланоқ яна қўлга олинди

Россияда 30 кунлик қамоқ жазосини ўтаб бўлган мухолифатчи Алексей Навальний қўйиб юборилиши биланоқ яна қўлга олинди.

Мухолифатчининг ёрдамчиси Леонид Волков 24 сентябрда Навальний Москва шаҳаридаги қамоқхонадан чиқарилганини, аммо яна қўлга олинганини айтди. Волков Twitterда:

- Улар эшикни очишди, кейин дарҳол уни автобусга олиб чиқишди, - деб ёзди.

Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш эса мухолифатчи оммавий йиғин ўтказиш бўйича қонунларни бузгани учун яна судланишини билдирди. Бу сафар Навальний 20 кунга қамалиши ёки унга 300 минг рубль жарима солиниши мумкин.

Навальний молиявий жиноятларга қўл уришда айбдор деб топилиб, кечиктирилган қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Унинг тарафдорлари мазкур айбловлар ортида сиёсий сабаблар борлигига ишонади.

XS
SM
MD
LG