Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:15

Ўзбекистон Интернет нархини арзонлатиш ва "Ўзбектелеком" монополиясини бекор қилишни режалаштирмоқда


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январгача барча провайдерлар учун халқаро тармоқларга бевосита киришни эркинлаштириш режалаштирилмоқда. Бу «фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланиш нархини пасайтириш» имконини беради. Айни пайтда бу соҳа фақат “Ўзбектелеком” монополияси ҳисобланади.

Маҳаллий нашрларга кўра, президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2020 йил 1 январгача «барча операторларга халқаро телекоммуникация тармоқларига бевосита уланишни эркинлаштириш имконини берадиган» норматив ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш вазифасини топширди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматларнинг экспорт улушини 2021 йилга қадар умумий ҳажмдан 4 фоизга оширишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармони ҳам қабул қилинди.

Аввалроқ президент матбуот химзати Шавкат Мирзиёев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятидан кўнги тўлмаётгани ва бу борада вазирлик олдига янги вазифаларни қўйгани ҳақида хабар берган эди.

Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимидаги ишларни таҳлил қилиш, соҳани жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказган.

“Тармоққа инвестиция жалб этиш, хизматлар ва тайёр дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш аҳволи бизни умуман қониқтирмайди”, деган президент, йиғилишдавазирлик олдига жорий йилда инвецсицияларни камида 200 миллион долларга, 2019 йилда эса инвестициялар, айниқса, тўғридан-тўғри сармоялар ҳажмини 500 миллион долларга етказиш вазифасини қўйган.

Мирзиёев бу соҳада 2018 йил 19 февралда “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.

Расмий маълумотларда айтилишича, мавжуд алоқа тармоқларининг атиги 27 фоизи оптик толали, қолгани мис симли линиялардан иборат экани ортидан Ўзбекистонда телефон ва интернет фойдаланувчиларига кўрсатилаётган хизматлар сифати паст бўлиб қолмоқда.

“Хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, мамлакатимизда ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 5 йиллик миллий дастурни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди”, дейилади президент расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG