Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:03

АҚШ эътирозига қарамасдан, Россия Сурияни зенит-ракета тизимлари билан таъминлашни бошлади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

АҚШ ва Исроил эътирозларига қарамасдан, Россия Сурияга С-300 зенит-ракета тизимларини етказиб бериш жараёнини бошлаб юборди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билдирди.

28 сентябрь куни БМТда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лавров президент Владимир Путиннинг буйруғига биноан С-300 тизимларини Сурияга элтиш жараёни аллақачон бошланганини айтди. Россиянинг бу қарорига 17 сентябрь куни Сурияда рус ҳарбий учоғининг уриб туширилгани сабаб бўлди.

- Биз кўраётган чоралар Суриядаги ҳарбийларимизнинг 100 фоиз хавфсизлигини таъминлашни кўзлайди, - деди Лавров.

Россия ўзининг Ил-20 разведка самолёти ҳамкори Сурия томонидан янглиш уриб уриб туширилганини тан олди. Аммо Москва самолёт уриб туширилишида Исроил айби ҳам борлигини иддао қилиб келади. Россия расмийларига кўра, самолёт уриб туширилган пайтда Сурия кучларини разведка қилаётган Исроил учоқлари рус учоғи ортига яширинган.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 17 ҳарбий умрига зомин бўлган ушбу фожиа юзасидан Путинга ҳамдардлик билдирди, аммо Исроил Сурияда Эрон ҳарбий объектларини нишонга олишда давом этишини айтди. Вазир, шунингдек, Россия президентини “масъулиятсиз“ қўлларга зенит-ракета тизимларини топшириш оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Вашингтон ҳам Сурия ҳукуматини С-300 тизимлари билан таъминлаш мамлакатдаги урушни янада авж олдириши ҳақида хавотир изҳор қилиб келади.

XS
SM
MD
LG