Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:17

Нурмагомедов ва Макгрегор жанггидаги жанжал бўйича суриштирув бошланди (ВИДЕО)


Ҳабиб Нурмагомедов
Ҳабиб Нурмагомедов

Лас-Вегасда UFC 229 доирасидаги турнида аралаш яккакураш бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов рақиби Конор Макгрегор устидан тўртинчи раундда ғалаба қозонди.

Аммо, жанг тугагач, жанжал юз берди ва UFC президенти Дэйна Уайт жанжални суриштириш учун махсус комиссия тузилганини билдирди.

Тошкент вақти билан 7 октябрь куни тонгда ўтказилган жанг тугаши билан, иккала курашчи жамоаси аъзолари ўртасида жанжал чиқди ва Нурмагомедов жанжалга қўшилиб кетди.

Натижада, ғолибга чемпионлик белбоғини тақиш маросими бекор қилинди, Нурмагомедов жамоасининг уч аъзоси, шу жумладан, мураббий Ризван Магомедовни ҳам полиция қўлга олди.

Кейинчалик Нурмагомедов Россия нашларига берган интервьюсида Макгрегор отам ва динимни ҳақорат қилди, деб даъво қилди.

Россиялик курашчи Ҳабиб Нурмагомедов – енгил вазнда амалдаги UFC чемипонидир. У бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Ирландиялик Конор Макгрегор эса ярим енгил вазндаги чемпиондир.

Шу йилнинг апрелида Макгрегор Нью-Йоркда Нурмагомедов бораётган автобусга ташланиб, бир неча кишини жароҳатлаган, сўнгра айбини тан олгани учун оғир жазодан омон қолган эди.

XS
SM
MD
LG