Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

OzodDayjest: Бухорода милиция фуқароларнинг қўй-эчкиларини судсиз мусодара қилмоқда


“Кун уз” сайтининг 8 октябрда хабар беришича, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий сайтида пахтани пайхон этиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан ўтказилган тадбир натижалари эълон қилинди.

Расмий маълумотда айтилишича, Пешку туманида 1 октябрь куни Таваккал Тўйев ва Нодир Юлдашевнинг 6 бош қўй ва эчкиси «Нодирбек Дилнура» фермер хўжалигининг пахта даласини пайҳон қилган. 1 бош қўй ва 1 бош эчки сўйилиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга тарқатилган.

“Кун уз” сайтининг ёзишича, бу билан Бухоро милицияси қўй-эчкиларини судсиз мусодара қилганини тан олмоқда.

“Қонун талабига кўра, бундай ҳуқуқбузарликларга нисбатан жазо қўллаш учун маъмурий судьяларнинг белгиланган тартибда чиқарган қарори (МЖтКнинг 245-моддаси) талаб этилади.

Энг қизиғи, амалдаги қонун ҳужжатларида пайҳон учун чорва моллари мусодара қилиниши ёки гўшти кам таъминланган оилалар ва бошқа муассасаларга текин берилиши ҳақида қоида белгиланмаган”, дейилади “Кун уз” хабарида.

Нашр Ўзбекистон Республикасида мулк дахлсиз ва қонун билан қўриқланишини ҳам эслатиб ўтган.

“Аслида, бу ҳолат юзасидан суд жараёни бўлиши, унда ҳосили нобуд қилинган фермер иштирок этиб, етказилган зарар ҳақида маълум қилиши, ўз даъвосини илгари суриш керак эди. Шундан сўнг, қонунда кўрсатилган тартибда жазо белгиланиши лозим эди”, деб ёзади нашр.

XS
SM
MD
LG