Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:41

Рамзан Қодиров этник русга зўравонлик қилган чеченга танбеҳ берди


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров автобусда этник рус йўловчига зўравонлик қилган чечен ўсмирнинг қилиғини кескин қоралади.

11 октябрь куни Қодиров ВКонтакте ижтимоий тармоғида:

- Унинг чеченлар ёки чечен қадриятларга умуман алоқаси йўқ, - деб ёзди.

Қодиров видеодаги чеченни зудлик билан Грознийга келишга, акс ҳолда “афсусланиши” ҳақида огоҳлантирди.

Ўша куни кечроқ YouTubeда биринчи видеодаги ўсмир “ножўя ҳаракатлари” учун узр сўраган видео пайдо бўлди.

10 октябрь куни YouTubeга юкланган биринчи видеода чечен йигитнинг этник рус болага бўш идиш улоқтириб, уни “Аҳмад кучдир!” дейишга мажбурлагани акс этган.

Бунга жавобан рус бола,

- Тўғри, Аҳмад бу куч, буни биламан, аммо ўзингни яхши тутсанг балки яхши бўлармиди? - дея жавоб берган.

Бунга жавобан чечен шахс: “Овозингни ўчир“, - деган.

Қодиров чечен ўсмирнинг “Аҳмад кучдир” дейишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

Мазкур жумла Қодиров Чеченистоннинг “Терек” футбол стадиони ҳамда жанг санъати клубига отаси Аҳмад Қодиров номини берганидан кейин чечен спортчиларнинг шиорига айланган.

XS
SM
MD
LG