Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2018, Тошкент вақти: 01:05

Президент Трамп АҚШ Бош прокурорини ишдан бўшатди


Жефф Сешнз Дональд Трамп номзодини биринчи бўлиб қўллаб чиққан сенатор эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини Россиянинг 2016 йилги Америка сайловларига аралашганини тергов қилиш жараëнидан четлатган мамлакат Бош прокурори Жефф Сешнз (Jeff Sessions)ни истеъфога чиқарди.

Бош прокурорнинг лавозимидан бўшатилиши Трамп сайлов кампанияси билан Россия ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўлган-бўлмаганини тафтиш қилаëтган махсус прокурор Роберт Мюллер тергови тақдирини савол остида қолдирди.

Сешнз истеъфоси ҳақидаги расмий баëнотида¸ президент талабига мувофиқ ишдан кетаëтганини очиқлади.

Бош прокурорнинг ишдан бўшатилиши мухолиф демократалар томонидан Мюллер терговини издан чиқариш уриниши сифатида танқидга учради ва улар Конгрессни махсус прокурор ишини ҳимоя қилишга чақирдилар.

Трамп сайловолди даврида Россия билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилмаганини таъкидлаб келади.

Сешнз ўрнига Россия терговини танқид қилиб келаëтган Трамп маъмурияти раҳбари Матт Витайкер (Matt Whitaker) вақтинча Бош прокурор этиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG