Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:30

Македония собиқ бош вазири Венгриядан сиёсий бошпана сўради


Македония собиқ бош вазири Никола Груевский
Македония собиқ бош вазири Никола Груевский

Македониянинг собиқ бош вазири Никола Груевский Венгриядан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда сиёсатчи 13 ноябрь куни ўз Facebook саҳифасида ёзди.

Македония полицияси коррупцияда айбланиб, икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган Груевскийни қидирувга берган.

Македония Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби сиёсатчини қўлга олиш буйруғи 12 ноябрь куни чиқарилганини билдирди. 9 ноябрь куни Груевскийнинг ўзига чиқарилган ҳукм устидан қилган шикояти рад этилган эди.

Консерватив VMRO-DPMNE мухолиф партиясининг собиқ етакчиси Груевский май ойида 600 минг еврога олинган машина иши бўйича Ички ишлар вазирлари расмийларига босим ўтказишда айбланиб, икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Аммо Македония расмийлари Груевский қаердалиги номаълум бўлгани учун уни ҳали қамай олгани ўқ.

48 га чиққан Груевский 2016-2016 йилларда Македония бош вазири лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG