Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2021, Тошкент вақти: 12:35

Трамп маҳсус прокурор Мюллерга "Рашагейт" бўйича жавоб ҳозирлаган


АҚШ президенти Доналд Трамп ўз сайловолди штабининг Кремл билан эҳтимолий алоқалари ҳақидаги саволларга жавоб ҳозирлаган.

Бу ҳақда Трамп Вашингтонда журналистлар билан учрашув чоғида махлум қилди.

Оқ уй раҳбари махсус прокурор Роберт Мюллер саволларига ўз шахсан жавоб тайёрлагани ва бунинг учун адвокат ёлламаганини айтди.

Жавоблар ҳозирча махсус прокурорга жўнатилмаган.

Мюллер бошлиқ махсус комиссия АҚШдаги 2016 йилги президентлик сайлови даврида Трамп штабининг Россия ҳукумати билан эхтимолий алоқаларини тафтиш қилмоқда.

Терговчилар Трампни шахсан сўроқ қилишни исташаётганди. Кейинчалик улар президентнинг ёзма кўрсатма беришига рози бўлишди.

Москва Трамп штаби билан тил бириктиргани ҳақидаги иддаоларни рад қилиб келади.

Президент Трампнинг ўзи Мюллер терговини "алвасти ови" деб атаган.

XS
SM
MD
LG