Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 16:05

Интерпол президенти этиб Жанубий Корея вакили сайланди


Ким Чен Ян

Дубайда бўлиб ўтган конференцияда Интерпол президенти этиб Жанубий Корея вакили Ким Чен Ян сайланди. Ким Чен Ян номзодини Интерпол Бош Ассамблеясининг 98 нафар аъзоси қўллаб-қувватлади. Иккинчи номзод – россиялик генерал Александр Прокопчук 64 та овоз олди.

Прокопчукнинг номзодига АҚШ, Украина, Литва, Россия мухолифати вакиллари, шунингдек, Россия ҳукумати томонидан таъқибда бўлган британиялик молиячи Уильям Браудер қарши чиқди. Уларнинг баёнот беришича, Халқаро жиноий полиция ташкилотига (Интерпол) халқаро ҳуқуқни бузаётган мамлакат вакили раҳбарлик қила олмайди. Прокопчук номзодига қарши чиққанлар Кремль бу лавозимдан фойдаланган ҳолда сиёсий мухолифларини таъқиб қилиш ва қасд олишидан хавотир билдирди.

Ким Чен Ян шу кунга қадар Интерполнинг муваққат раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди. У бу лавозимни Халқаро жиноий полиция ташкилоти раҳбари Мэн Хунвэй истеъфога чиққанидан кейин эгаллаган.

Мэн Хунвей Хитойда коррупция айби бўйича ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG