Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:56

Россияда Путиннинг рейтинги 60 фоиздан пастлади


"Левада-Центр” ижтимоий сўров марказининг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг сайлов рейтинги кейинги беш йил ичида илк маротаба 60 фоиздан пастлади.

22 ноябрь куни эълон қилинган ҳисоботда ёзилишича, 2024 йилги президент сайловида овоз бериши мумкин бўлган россияликларнинг 56 фоизи Путинга овоз беришларини изҳор қилган. Ўтган йили бу кўрсаткич 66 фоизни ташкил қилган эди.

Охирги марта Путиннинг сайлов рейтинги 2013 йилда 60 фоиздан пастлаган эди.

1999 йилдан бери Россия президенти ёки бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Путин жорий йилнинг 7 майида навбатдаги 6 йиллик муддатини бошлади. Сайлов давомида қонунбузарликлар содир бўлгани айтилди. Хорижлик кузатувчилар эса сайловчиларда ҳақиқий танлаш имкони бўлмаганини таъкидлашди.

Жорий йилда пенсия тизимига киритилиши кутилаётган ўзгаришлар эълон қилиниши Путин рейтинги тушишига сабаб бўлди. Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилиб олиши ортидан юзага келган кўтаринки кайфият эса, ўз кучини йўқотиб бормоқда.

Шунингдек, “Левада-Центр” ҳисоботида ёзилишича, россияликларнинг 66 фоизи Россия дучор бўлган муаммолар учун Путинни айбдор деб ҳисоблайди.

Марказ 16-24 октябрда Россия бўйлаб 136 ҳудудда сўров ўтказган. Сўровда 1600 россиялик қатнашган.

XS
SM
MD
LG