Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:08

Сурхондарёдаги хонадонда боқилаётган айиқ қўшниникига ўғирликка тушди


Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Вочех қишлоғида яшовчи Мирзаумар Мерганов икки йил давомида хонадонида айиқ боқиб келгани маълум бўлди, деб ёзади “Даракчи” нашри. Мерганов айиқ боласини икки йил аввал чўпон қўшнисидан катта эчки эвазига олган. Икки йил давомида айиқ баҳайбат кўриниш касб этган. Занжирдан бўшатилган вақтларда эса қўшниларникига ўғирликка туша бошлаган. Бу ҳол кўпчиликнинг жонига теккан. М.Мерганов айиқни бир неча марта тоққа ташлаб келган, аммо жонивор шу куннинг ўзида хонадонга қайтиб келган. Мерганов икки ярим ёшга етган Тянь-Шань қўнғир айиғини боқа олмай қолгани учун ўз ихтиёри билан Термиз ҳайвонот боғига топширди. Қайд этилишича, улкан жонивор энди тоғда мустақил яшай олмайди, чунки у инсон қўлига қараб катта бўлган.

XS
SM
MD
LG