Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:12

Украина парламенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш масаласини кўриб чиқади (ВИДЕО)


Керчь бўғози.
Керчь бўғози.

Қрим яқинида Россия соҳил назорати кемаси Украина ҳарбий денгиз флоти кемаларини ҳибсга олгани ортидан Украина парламенти 26 ноябрда мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш масаласини муҳокама қилади.

25 ноябрь куни Мудофаа кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисида президент Петро Порошенко ҳарбий ҳолат эълон қилинишига қарши эмаслигини билдирди.

Россия ҳарбий кемалари Қора денгиздан Азов денгизигача бўлган ҳудудда 25 ноябрь куни Украинанинг учта кемасини ҳибсга олишдан олдин уларга қарата ўқ отган ва бунинг оқибатида 6 нафар украин денгизчиси ярадор бўлган.

(Видео Facebook ижтимоий тармоғига Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков томонидан юкланган)

Украина ва Россия бўлиб ўтган воқеада бир -бирини айбламоқда. Жумладан, Россия думасининг ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Алексей Пушков:

-Бўлиб ўтган воқеа бевосита президент Петро Порошенко кўрсатмаси билан уюштирилганига шубҳа йўқ. Бундай ишлар давлат раҳбарининг розилигисиз амалга оширилмайди. Керчь бўғозида бўлиб ўтган бу воқеа режалаштирилган фитна бўлди,-деб айтди.

Россиянинг Киевдаги элчихонаси олдида намойиш уюштирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:33 0:00

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Киевни денгизнинг Россия бошқарувидаги ҳудудига кириб боришда ҳамда атайин можаро келтириб чиқаришда айблади.

Қора ва Азов денгизларини туташтириб турувчи Керч бўғози бошқаруви Россия қўлида бўлиб, Киев Москвани Мариуполь каби Украинадаги портларга отланган кемаларга атайин тўсқинлик қилишда айблаб келади.

Кейинги йилларда ҳар икки давлат Азов денгизида ҳарбий техникаси сонини кўпайтирган.

XS
SM
MD
LG