Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:55

Қирғизистонлик артист "Куёв салом"ни ўзбекнинг қадимий одати деди (ВИДЕО, АУДИО)


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Сўнгги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида “Куёв салом” деган видео тарқатила бошланди ва бу контент ўзбеклар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Видеода ресторанда ўтказилаётган маросимда эркак қўшиқчи “Куёв салом” айтаётгани, унинг ёнида эса қўлини кўксига қўйиб тик турган куёв болани кўриш мумкин.

Мазкур видео ижтимоий тармоқнинг ўзбек контентида, асосан, салбий муносабатга эга бўлди. Шарҳ қолдирганларнинг асосий қисми видеони “Ичкуёв бўлса керак”, “Бу эркаклик шаънига тўғри келмайдиган кўриниш”, “Ўзбекистонда 27 йилдан бери юритилиб келинаётган манқуртлик сиёсати” деб шарҳладилар.

Бироқ мазкур видео Ўзбекистонда эмас, Қозоғистоннинг Мерке шаҳрида олингани маълум бўлди. “Куёв салом”ни айтаётган артист эса Қирғизистон пойтахти Бишкекда яшовчи этник ўзбек Сирожиддин Камоловдир.

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистон Республикаси Ўзбек Миллий марказининг ижрочи директори, санъаткор Зиёиддин Камоловга мурожаат қилдик.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, “Куёв салом” ҳам “Келин салом” каби ўзбек халқининг қадимий урф-одатларидан бири.

“Бу одат бугунги кунда Ўзбекистонда Самарқанд вилоятида, Қирғизистоннинг Бишкек ва Тўқмоқ шаҳарларида, Қозоғистоннинг Мерке шаҳрида сақланиб қолган. “Куёв салом” Шўролар давригача, жумладан, Бухоро амирлигида ҳам мавжуд бўлган”, дейди Зиёиддин Камолов.

Зиёиддин Камолов билан суҳбатни қйида тинглашингиз мумкин.

Зиёиддин Камолов: “Куёв салом” манқуртлик эмас, ўзбекнинг қадимий одати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:15 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG