Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:29

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Азов денгизидаги можаро туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказади


БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисларидан бири.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Керчь бўғозида юзага келган кескин вазият туфайли 26 ноябрь, душанба куни фавқулодда мажлис ўтказади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Twitter’да маълум қилди.

Мажлис Украина ва Россия томонининг ташаббуси билан чақирилмоқда. Москва Азов денгизидаги вазият хавфли ривожланиши ва шундан сўнг юзага келган ҳодиса туфайли мажлис чақирилишини талаб қилмоқда. Киев эса Россия томонидан бўлган тажовуз туфайли мурожаат қилгани ҳақида баёнот берди. «Тажовузкорнинг шармандали тутумини фақат мувофиқлаштирилган ҳаракатлар билангина тўхтатиш мумкин», — дея Twitter’да ёзди Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко.

Азов денгизидаги вазият 25 ноябрь куни бирдан кескинлашиб кетди. Украина ҳарбийларининг хабар беришича, Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг учта кемаси Керчь бўғозида куч ишлатилган ҳолда қўлга олинган. Олти нафар украиналик денгизчи жароҳат олди. Россия ФХХнинг таъкидлашича, Украина кемалари Россия чегарасини бузган ва Қора денгизда қўлга олинган, уларни тўхтатиш мақсадида қурол ишлатилган.

Украина Олий Радаси 26 ноябрь, душанба куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш масаласини кўриб чиқиши керак. Бу борадаги қарор аввалроқ Украина Милий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан қабул қилинди.

Душанбага ўтар кечаси Киевда Россия дипломатик рақами бўлган автомобиль ёниб кетди. Машина дипломатик ваколатхона яқинидаги бурчакка қўйиб кетилган эди. Аввалроқ Россиянинг Киевдаги элчихонасига кўздан ёш оқизувчи мосламалар отилган эди.

XS
SM
MD
LG