Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:00

Украина президенти "Россия агрессияси" ортидан мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди


Украина президенти Петро Порошенко

Украина президенти Петро Порошенко Россия ҳарбийлари Украинага қарашли уч ҳарбий кемани экипажи билан қўлга олган Керчь бўғозидаги вазият муносабати билан 2 ой муддатга – 25 январгача мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармон Украина президентининг расмий порталида эълон қилинди.

Порошенконинг фармонида Россиянинг ҳаракатлари ҳарбий агрессия сифатида баҳоланди.

Украина раҳбарининг бундай фармон қабул қилишигаРоссия қўшинлари Қора денгизда Қрим ярим ороли соҳилларидан нарида сузиб кетаётган Украина кемаларига қарши ўт очгани сабаб бўлди.

Фармон имзоланишидан олдин Петро Порошенко шундай деди:

− Қўлимизда мавжуд рад этиб бўлмас исботларга кўра, ушбу тажовуз, Украина ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) кемаларига ҳужум хато ҳам, тасодиф ҳам эмас. Бу ҳам, Украина ҳарбий денгизчиларига қарши қурол ишлатиш ҳам қасддан қилинган амалдир.

Хабарларга кўра, 23 нафар украин денгизчиси асир олинди ва ушбу мамлакатнинг 3 та кемаси Керчда ушлаб турилибди. Улар Қора денгиздан Керчь бўғози орқали Азов денгизига ўтмоқчи бўлган.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий вазият кескинлашуви олдини олиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши 26 ноябрда фавқулодда мажлис ўтказмоқчи экани хабар қилинди. Мажлис ўтказишни Россия ҳам, Украина ҳам илтимос қилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG