Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 17:52

Путин Қора денгиздаги инцидент учун Порошенкони айблади


Россия президент Владимир Путин Қора денгизда Украинага қарашли кемаларнинг қўлга олиниши билан боғлиқ инцидент Украинада бўладиган президент сайлови арафасида бу мамлакатнинг жорий ҳокимияти ва президент Петро Порошенконинг иғвоси билан уюштирилган деди.

Путин мазкур инцидентни илк бор Москвада бўлиб ўтган “Россия зовёт” форумида тилга олди. Россия раҳбари фикрича, Порошенконинг сайлов арафасидаги рейтинги жуда паст ва шу йўл билан у сайлов олдидан ўз обрўсини кўтариб олмоқчи.

25 ноябрь куни Украинанинг учта ҳарбий кемаси Керчь бўғозида 12 миллик ҳудуддан чиқиб кетиши билан Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган эди. 12 миллик ҳудудни Қрим ярим оролини аннексия қилганидан буён Россия ўзиники дея ҳисоблайди.

Мазкур воқеа ортидан Украинада 28 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга ҳарбий ҳолат жорий этилди. Халқаро ҳамжамият Россиядан вазиятни кескинлаштирмасликни ва қўлга олинган денгизчилар ҳамда кемаларни озод қилишни талаб этмоқда.

Ғарб давлатлари Қора денгизда Россия томонидан Украинага тегишли кемалар ўққа тутилиб, 23 нафар денгизчи ушланганидан кейин Киевни қўллаб-қувватлаб чиқди.

БМТ да ва 26 ноябрь кечга яқин тарқатилган баёнотларида Ғарб давлатлари, Украина суверенитети ва халқаро Шартномалар бузилганини таъкидланади, Москва қўлга олинган денгизчиларни зудлик билан озод қилишга чақирилади.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG