Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:37

Бош прокуратура Ташқи миграция агентлиги раҳбарларининг қамалгани ҳақидаги Озодлик хабарини тасдиқлади


Миграция агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимов (чапда) қамоққа олинган.

28 ноябрь куни мамлакат Бош прокуратураси Ташқи миграция агентлиги раҳбарларининг қамоққа олингани ҳақида Озодлик 26 ноябрь куни ёйинлаган хабарни тасдиқлади.

Бош прокуратура матбуот хизмати Озодликка тақдим этган баёнотда агентлик раҳбарларининг 16 ноябрь куни ҳибсга олингани айтилади:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг бир қатор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.ларга 16.11.2018 йилда айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас."

Озодлик гаплашган жараён тафсилотларига яқин мулозимлар агентлик раҳбарларининг катта миқдорда пора олиш жиноятларида айбланаётганини билдирган.

XS
SM
MD
LG