Линклар

Шошилинч хабар
11 май 2021, Тошкент вақти: 18:41

Трамп Путин билан “қулай вақтда” учрашишини айтди (ВИДЕО)


АҚШ президенти Доналд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан “муносиб пайтда” учрашишини айтди. Жаноб Трамп бу ҳақда Буэнос-Айресда G20 саммитида “Америка овози” мухбири билан суҳбатда баён қилди.

Трамп Путин билан “қулай вақтда” учрашишини айтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:48 0:00

АҚШ президенти Долналд Трамп “Америка овози” радиоси мухбири Грета ван Састерн билан Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда суҳбатлашди. У ўша ерда бўлиб ўтаётган G20 саммитида иштирок этмоқда. Трампдан Путин билан режалаштирилган учрашувни бекор қилгани сабаби сўралганда, у Россия яқинда Украина кемаларини қўлга олгандан сўнг Путин билан учрашиш тўғри бўлмаслигини айтди. Лекин президент фикрича, учрашув бошқа пайт албатта бўлиб ўтади.

Савол: Сиз Путин билан учрашмоқчи ёки учрашувни кўзда тутган эдингиз ва уни бекор қилдингиз. Путин билан учрашдингизми, у билан учрашув кун тартибингизда нималар бўлади?

Трамп: Мен Украина кемалари ва денгизчилари билан боғлиқ воқеадан кейин учрашишнинг мавриди эмаслигини очиқ-ойдин айтдим, лекин мен у билан учрашаман. Муносабатларимиз жуда яхши деб ҳисоблайман. Биз Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам, бошқалар билан яхши муносабатлар ўрнатмоқчимиз. Бу – жуда муҳим. Мен Путин билан қулай вақтда учрашаман.

Савол: Путин Украина масаласида нималарни ўйлаяпти дейсиз? Нега у кемаларни қўлга олди?

Трамп: Мен унинг хаёлида нималар борлигини билмайман, у нима қилмоқчи эканини ҳеч ким билмайди, лекин биз бунақа нарсаларга йўл қўймаслигимиз керак. Кўриб турибсиз, шу иш бўлди, мен унга аралаша олмайман.

АҚШ президенти Дональд Трамп Аргентинада ўтаётган «Катта йигирматалик» раҳбарлари саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилиши режаланган учрашувни бекор қилган эди.

Вашингтоннинг билдиришича, бунга Россия томонидан Керчь бўғозида учта украин кемасига ҳужум қилингани ва кемаларнинг экипаж аъзолари билан биргаликда ҳибсга олингани сабаб бўлган.

25 ноябрь куни Украинанинг учта ҳарбий кемаси Керчь бўғозида Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган ва қўлга олинган эди. Қўлга олинган 24 нафар денгизчининг ҳар бири Симферопол суди ҳукми билан икки ойданга қамалди.

Мазкур воқеа ортидан Украинада 28 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга ҳарбий ҳолат жорий этилди. Халқаро ҳамжамият Россиядан вазиятни кескинлаштирмасликни ва қўлга олинган денгизчилар ҳамда кемаларни озод қилишни талаб этмоқда.

XS
SM
MD
LG