Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:28

АҚШ: Украина денгизчиларини ушлаб туравериш Россияга қимматга тушади


Қўлга олинган украин денгизчилари. 2018, 28 ноябрь.
Қўлга олинган украин денгизчилари. 2018, 28 ноябрь.

Россия Керчь бўғозида юз берган ҳодисадан сўнг ҳибсга олинган украин денгизчиларини озод қилиши керак. Акс ҳолда Москвани "оқибатлар» кутмоқда. Бу Вашингтоннинг эътибор зонасидан четда қоладиган масала эмас, дея баёнот берди АҚШ давлат департаменти вакили.

Қўшма Штатлар Россия «тўлаши керак бўлган» «нархни оширади», деди вакил.

АҚШ Давлат департаменти Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, Керчь бўғозида юз берган ҳодиса ва шундан кейин украин денгизчиларининг ҳибсга олингани туфайли "Шимолий оқим -2" дан воз кечишга чақирди. Европа газ инфраструктуралари Украинани четлаб ўтар экан, Россия ҳарбий тажовузининг олдини олиш ва тўхтатиш шунча заифлашаверади, дея ҳисоблайди Америка ташқи сиёсат маҳкамаси.

25 ноябрь куни Россия чегарачилари аннексия қилинган Қрим соҳилларида Украина ҳарбий денгиз кучларига тегишли учта кемани ўққа тутди, сўнг қўлга олди. Москванинг таъкидлашича, кемалар Россия давлат чегарасини бузиб ўтган. Украина эса Россия ҳаракатларини "очиқчасига ҳарбий тажовуз" дея атади. Кейинроқ Россия суди 24 нафар украиналик денгизчиларни давлат чегарасидан ноқонуний ўтгани боис 2 ой муддатда ҳибсда ушлаб турилиши борасида қарор қабул қилди. Улар олти йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.

Ғарб мамлакатларининг етакчилари Россиядан денгизчилар зудлик билан озод қилинишини талаб қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG