Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:02

Тошкент маҳаллалари "Янги йил"ни Қорбобо билан таъминлайди (ФОТО)


Тошкент шаҳри бўйлаб 505 та маҳалла фуқаролар йиғини ўз посбон ва кўнгилли фаолларини Қорбобо кийимида бу йилги "Янги йил" байрами тадбирларига йўллашини маълум қилди.

Шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат жамғармаси бош мутахассиси Алишер Ёрматовга таяниб, Turon24 агентлигининг хабар қилишича, қорбоболар “Маҳаллада Янги йил” деб аталган лойиҳа доирасида ҳозирланган.

Тармоқларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳисобидан кийинтирилган кўнгилли Қорбоболар паради 16 декабрь куни Тошкентда кўзга ташлангани ҳақида ёзишмоқда.

Telegram тармоғида тарқалган хабарларга кўра, орасида маҳалла раислари, посбонлари ва оддий фуқаролар бўлган юзлаб Қорбобо якшанба куни шаҳар марказига чиққан.

Қорбоболарнинг, аввал, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида, сўнгра Hyatt Regency меҳмонхонаси яқинида безатилган арча қаршисида тушган суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Айтилишича, маҳалла ёллаган қорбоболар ногиронлари бўлган ва кам таъминланган оилалар, ёши 100дан ошган кексалар ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг уйларида байрам қилиб беради.

Бундан ташқари, 20-31 декабрь кунлари оралиғида Тошкентдаги маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, болалар майдончаларида 12 ёшгача бўлган болалар учун ҳам байрам тадбирлари ташкил қилиниши режаланган.

Бунга қадар Қорбоболар паради қўшни Қирғизистонда кузатилган эди.

Бишкек, 2016 йил
Бишкек, 2016 йил

XS
SM
MD
LG