Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:56

"Чегара билмас мухбирлар": 2018 йилда жаҳонда 80 журналист ўлдирилди


2018 йил бошидан бери дунёда камида 80 журналист касб фаолиятлари туфайли ўлдирилди. Бу ҳақда сешанба куни "Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти эълон қилди.

Ҳалок бўлган журналистларнинг ярмидан кўпроғи бешта давлат - Афғонистон (15 нафар), Сурия (11), Мексика (9), Яман (8) ва Ҳиндистон (6) ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, қуролли можаролар давом этаётган Мексика ўлдирилган журналистлар сони бўйича жаҳондаги энг хавфли мамлакат сифатида қолмоқда. Ҳарбий можаролар давом этаётган ҳудудларда 2018 йилнинг 11 ойи мобайнида 44 нафар журналист ҳалок бўлди.

Бундан ташқари айни дамда жаҳонда 348 нафар журналист ҳибсда ушлаб турилибди. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси маълумотларига кўра, уч йилдан бери жаҳонда касбий фаолияти учун 250 журналист, жумладан 33 нафар аёл давлат қамоқхоналарида ушлаб турилибди.

Американинг Time журналига кўра, 2018 йилда бир гуруҳ журналистлар “Йил одами” дея эълон қилинди. Улар ўзларининг мардона мухбирлик фаолиятлари учун шу унвонга сазовор бўлишди. Улар орасида ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Хашогги (Қошиқчи), Мьянмада ҳибсга олинган Reuters журналистлари, ҳужумга учраган The Сapital Gazette газетаси таҳририяти, жиноий жавобгарлик хавфи остида турган филиппинлик Мария Ресса, ҳужумга учраган "Эхо Москви" радиостанцияси бош муҳаррири ўринбосари Татьяна Фельгенгауэр ва бошқалар бор.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG