Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:03

“Дамас” учун 2200 доллар “шапка” талаб қилган “GM Uzbekistan” ширкати ходими қўлга олинди


“GM Uzbekistan” ширкатининг Хоразм вилоят филиали ходими автомобиль сотиб олиш ниятидан бўлган ватандошдан 2200 доллар “шапка” олаётганда ушланди (“Ҳуқуқ”, 20 декабрь). Бу ҳақда Хоразм вилоят прокуратураси вакили Дилшод Абдуллаев маълум қилган. Исми ошкор этилмаган ходим хивалик аёл “Дамас” автомобили харид қилиш ниятида эканидан хабар топган. Тайёр “ўлжа”ни қўлдан чиқаришни истамаган компания ходими харидордан машинани тезроқ чиқариб бериш эвазига 2200 доллар пул талаб қилган. Аёл эса филиал ходимининг ноқонуний талаби ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган. Қайд этилишича, “GM Uzbekistan” вакили кўрсатилган суммани олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

XS
SM
MD
LG