Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 20:41

Лукашенка Путиндан товон пули талаб қилди


Беларусь президенти Александр Лукашенка Россия президенти Владимир Путин билан.

Беларусь президенти Александр Лукашенка Россия нефть нархини кўтаргани учун товон пули тўламайдиган бўлса яқин иттифоқчиси бўлган Беларусдан ажраб қолиши мумкинлигини айтди.

-Россия ва Беларусь иттифоқини фақат тенглик асосида шакллантириш мумкин. Бу Россияда талқин қилинаётганидай, Лукашенканинг хоҳиши эмас, бу ҳар қандай иттифоқнинг асосидир. Тенг асослар бўлмаса- иттифоқ ҳам бўлмайди,-деди Лукашенка.

Россия Беларусга имтиёзли нархларда нефть сотиб келар эди. Беларусь эса бу нефтни бошқа давлатларга экспорт қилган.

Бироқ иқтисодий таназуул туфайли Россия ўз иқтисодиётига босимни озайтириш мақсадида Беларусга сотилаётган нефть нархини қимматлатган.

Ҳисоб – китобларга қараганда Россиянинг бу режаси ортидан Беларусь 6 йил ичида 11 миллиард доллар фойдадан маҳрум бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG