Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:00

Оқ уй: Трамп ва Ким феврал ойида учрашади


АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасидаги иккинчи учрашув келаси ой ўтказилади.

Бу ҳақда Оқ уй президент Трампнинг Шимолий Корея раҳбари махсус вакили Ким Ен Чхол билан Вашингтонда ўтказган сўзлашуви ортидан маълум қилди.

Учрашувнинг аниқ санаси ва жойи маълум эмас. Бундан олдинга Мингапурда бўлган учрашувдаги каби Шимолий Корея ядровий дастури масаласи музокаралар марказида бўлади.

Саммитдан сўнг воқеалар ривожи бошқача йўсинда давом этди. Пхеньян ракеталар учириладиган полигонларидан бирини буза бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган бўлсада, жаноб Ким ядровий қурол дастурини яширинча давом эттираётгани тўғрисида гап-сўзлар пайдо бўлди.

АҚШ Шимолий Корея ўз ядро қуролларидан воз кечишини истайди ва бунинг эвазига Пхеньянни катта иқтисодий имтиёзлар билан мукофотламоқчи.

XS
SM
MD
LG