Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2019, Тошкент вақти: 15:02

Ўзбекистон президентини немис аскарлари олқишлади


21 январь куни Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди.

Шавкат Мирзиëев ва Франк-Вальтер Штайнмайер Германиядаги барча харбий қисмлар вакилларини ўзида жам қилган фахрий қоровул ëнидан юриб ўтишди.

Айни тадбир иштирокчиси Германиядаги уруш ва тинчликни ўрганиш тадқиқот маркази ходими Туронбек Қозоқовнинг Озодликка айтишича¸ «немис харбийларининг Ўзбекистон президентини олқишлаши жиддий рамзий аҳамиятга» эга.

Германия бу олқишлаш билан харбий сохадаги икки давлат алоқаларини янги савияга кўтарилишини истайди деди суҳбатдош.

Инсон ҳуқуқлар бўйича Ўзбекистон Германия форуми вакили¸ яқинда Ўзбекистонга бориб мулозимлар билан учрашувлар ўтказиб келган Лин Швайсфуснинг Озодликка айтишича¸ иқтисодий¸ харбий муносабатлар яхшиланиши мамлакатда сиëсий эркинликлар берилиши билан параллел амалга оширилсагина самара беради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев куннинг иккинчи ярмида Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказди.

22 январь куни Ўзбекистон президенти Мюнхен шаҳрида Бавария бўлгаси бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG