Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2019, Тошкент вақти: 22:29

Reuters:"ЧВК Вагнер"нинг 400 жангчиси Венесуэлага жўнатилган


Россиядан Венесуэлага "ЧВК Вагнер" деб аталувчи ҳусусий ҳарбий компаниянинг жангчилари легитимлиги тан олинмаётган президент Николас Мадурони қўриқлаш учун жўнаган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди. Венесуэлага жўнаган ҳарбий бўлинма таркибида 400 нафар ёлланма жангчи борлиги хабар қилинмоқда.

Венесуэла парламенти ва бир қатор давлатлар, жумладан АҚШ Мадуронинг легитимлигини тан олмаган.

Кремл Венесуэлага ҳусусий ҳарбий бўлинма жангчилари жўнатилгани ҳақидаги хабарни изоҳламади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини айтди.

Каракасдаги Россия элчиси бу хабарларни "уйдирма" деб атади.

Венесуэлада мухолифат етакчиси Ҳуан Гуайдо ҳали амалдаги президент ҳукуматдан кетмасидан туриб, ҳокимиятни ўз қўлига олганини эълон қилган.

Ўз навбатида, атиги икки ҳафта олдин иккинчи олти йиллик муддат учун қасамёд келтирган амалдаги президент Николас Мадуро Гуайдо ҳокимиятини тан олмади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG