Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 08:49

Қаҳратон совуқ: Ўзбекистонда об-ҳаво -17 даражагача пастлаши кутиляпти


Ўзбекистонда келаси ҳафтадан ҳавонинг ҳарорати кескин пастлаши кутилар экан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда эхтиёт бўлишга чақирди. мамлакат Гидрометеорология маркази билдирувига кўра, 5 февралдан Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаво -17 даражагача, тоғли туманларда эса -18 даражагача тушади.​

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини газ ва электр ускуналардан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

"Қўлбола ҳамда носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг; иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг; иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг; газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг; мабодо газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўринг ва бу ҳақда газ хизматига хабар беринг; иситиш печлари ва уларнинг мўриларининг созлигига эътибор беринг", - дейилади ФВВ баёнотида.

Гидрометеорология маркази билдирувига кўра, 5 февралдан Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаво -17 даражагача, тоғли туманларда эса -18 даражагача тушади.​

Совуқ ҳаво газ етиб бормаган қишлоқлар аҳолисига жиддий ташвиш келтириши мумкин.

Айрим вилоятларда совуқ тушиши билан газ босими сезиларли пасайиб, айрим жойларда тунлари хонадонларга электр узилишлари ҳам кузатилади.

Газ узиб-узиб берилиши оқибатида ёнғин ёки газ портлашлари рўй беради.

Четга ёқилғи сотаётган Ўзбекистон ўз халқини ёқилғи билан таъмин этолмаяпти.

Ҳатто, шаҳарларда ҳам одамлар электр токи узиб қўйилиши ва газ босими пасайиб кетишидан азият чекмоқдалар.

Кўпчилик ўтин сотиб олишга пул етмаётганини айтади. Одамлар иложсиз мевали дарахтларни ҳам кесиб ёқишмоқда.

XS
SM
MD
LG