Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:25

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали атрофи харобалигидан афсус билдирилди (ВИДЕО)


Навоий ҳайкали атрофидаги шаҳобчалар 2010 йилда ёндириб юборилган эди.
Навоий ҳайкали атрофидаги шаҳобчалар 2010 йилда ёндириб юборилган эди.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри марказидаги Навоий номидаги истироҳат боғи олдидаги майдонда 9 февраль куни Алишер Навоийнинг 578 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур майдонга Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган.

Тадбирда асосан Бобур номли ўзбек академик драма театри ходимлари, Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази вакиллари ва ўшлик адабиёт муҳлисларидан иборат 50ка яқин одам иштирок этди.

Бир соат давом этган тадбирда адабиёт муҳлислари ва ўшлик ёзувчи ҳамда адиблар томонидан марузалар қилиниб шоир ижодидан намуналар ўқилди.

Тадбир сўнгида Бобур театри директори Набижон Мамажонов Навоий ҳайкали ўрнатилган майдоннинг қаровсизлигидан афсус билдирди.

Навоий ҳайкали ўрнатилган майдоннинг қаровсизлигидан афсус билдирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:36 0:00

Мазкур майдонда 2010 йилга қадар маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд эди. Ўш воқеалари чоғида бу шаҳобчалар ёқиб юборилган ва орадан 8 йил ўтса ҳамки қайта тикланмаган.

Набижон Мамажонов Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази раҳбариятидан бу майдонни ҳокимият қарори билан Бобур театри қарамоғига ўтказиб беришни илтимос қилди. Мамажоновга кўра, театр ходимлари бу ерни ободонлаштириш ва аҳлатдан тозалаб туриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

XS
SM
MD
LG