Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2019, Тошкент вақти: 00:03

Ўш қирғинида йўқолган қуролларнинг 600дан кўпроғи ҳали ҳам топилмади


Ўш, 2010 йил 21 июнь.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 2010 йилдаги апрель ва Ўш воқеалари пайтида Талас, Бишкек, Ўш, Жалолободда куч тизими ходимларидан 1200га яқин қурол тортиб олинган, бироқ орадан 9 йил ўтса ҳамки бу қуролларнинг 633таси топилмаган.

Ички ишлар вазирлиги 2010 йилги воқеалар чоғида куч тизимларидан тортиб олинган, йўқолган ёки ўғирланган қуролларни излаш 9 йилдан бери самарасиз бўлаётгани ортидан қуролларни ўз ихтиёри билан топширмоқчи бўлган одамларга бериладиган мукофот пули миқдорини оширмоқчи.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмаз Ўрўзалиев, парламентда “Қурол тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш бўйича маърузасида мана шу ҳақида гапирди.

-Ҳукумат хорижда ишлаб чиқарилган автоматик гранатомётга 16 минг сўм, пулемётга 16 минг, Калашников автоматига 9600, СВД снайпер винтовкасига 9600, овчи карабинига 6400, милтиққа 3200, қўлбола қуролга 1600 сом мукофот беришни таклиф қилмоқда, - деди Ўрўзалиев.

Аммо парламентнинг айрим депутатлари 2010 йилда йўқолган қурол-яроқни қайтариш учун уларни аҳолидан бозор баҳосида сотиб олиш керак, деб ҳисобламоқдалар.

-Масалан, мен 9 минг сом оламан деб, автоматни сизларга топширмайман, яхшиси минг долларга сотиб юбораман. Шу сабабли қуролни топширмоқчи бўлган одамларга мукофот пулини ўша қуролнинг бозор баҳосидан икки баробар кўп қилиб белгилаш лозим. Шунда топиб олган одам қуролни сизларга бориб топширади. Ҳукумат бу масалани яна кўриб чиқиши керак, -деди депутат Айнура Алтибаева.

Яна бир депутат Ақилбек Жапаров эса милиция йўқолган қуролларни топишга ожизлик қилаётганини таъкидлаган ҳолда, қуролларни аҳолидан қора бозор нарида сотиб олишни таклиф қилди.

Аввалроқ 2010 йилги Ўшдаги қонли воқеалари чоғида куч тизимларидан тортиб олинган ва ўғирланган қуроллар турли жиноий гуруҳлар қўлига тушгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Ички ишлар вазирлиги ўтган йилда 2010 йилги қонли воқеалар чоғида 865та қурол йўқолгани тўғрисида хабар берган эди.

Бироқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг харбий қисмларидан 1177 дона қурол йўқолганини расман маълум қилган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG