Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:20

Ҳиндистонда ноқонуний сотилган спиртли ичимликдан 69 одам ўлди


Ҳиндистон шимолида ноқонуний сотилган спиртли ичимликдан заҳарланиб 69 одам ўлди, 200дан зиёд одам касалхонага ётқизилди.

Ҳодиса Ассам шаҳрида рўй берди. Ушбу шаҳарда қўлбола тайёрланган ва ноқонуний сотилган ликёрдан илк заҳарланиш холати икки ҳафта олдин қайд этилган эди.

"Ҳар 10 дақиқада заҳарланиш холати ҳақида маълумот оляпмиз. Ҳозирга қадар 200га яқин одам касалхонада", - деди шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бисва Сарма.

Қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиш Ҳиндистонда кўп учрайди. 2011 йилда мамлакатда спиртли ичимликдан оммавий заҳарланиб, 150дан зиёд одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG