Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2021, Тошкент вақти: 12:45

Прокурор: Манафорт жазосини енгиллатишга лойиқ эмас


АҚШ президенти Доналд Трампнинг президент сайлови кампанияси раиси Пол Манафорт (архив сурати).

Махсус прокурор Роберт Мюллернинг офиси ходими АҚШ судьясига президент Доналд Трампнинг президент сайлови кампанияси раиси Пол Манафорт қонунларни “қайта-қайта ва сурбетларча” бузгани сабабли жазосини енгиллатишга лойиқ эмаслигини айтди.

Ушбу тавсия махсус прокурор 22 февралда жазо тайинлаш ҳақида судга киритган номасида билдирилган эди.

Мюллер Россиянинг 2016 йилги АҚШ президент сайловига аралашган ёки аралашмагани, Трампнинг сайлов кампаниясини ўтказган командаси Москва билан яширин тил бириктирган ёки бириктирмаганини аниқлаш учун тергов ўтказмоқда. Трамп тил бириктиргани боғлиқ айбловларни, Кремль эса сайловга аралашганини рад этмоқда.

Камида 34 киши ва 3 та ташкилот айбига иқрор бўлди ёки Мюллер тергови ва шунга боғлиқ суд ҳукми билан айбдор деб топилди.

Олдинроқ Виржиния штати суди айбдор деб топган ва узоқ муддатга кесилиб, қамалиши кутилаётган 69 яшар Манафорт ўтган йил сентябрида Вашингтондаги суд маҳкамасида Қўшма Штатларга қарши фитнада қатнашганлик айбини тан олди.

Яна у ҳаром йўл билан топилган пулни қонунийлаштириш, рўйхатдан ўтмай туриб, чет элликларнинг манфаатини кўзлаб иш тутиш ва гувоҳлар кўргазмаларини сохталаштириш йўли билан одил судловга тўсқинлик қилишдай фитнада ҳам айбланмоқда.

Ушбу айбловлар билан у 10 йилга қамалиши мумкин. Ҳукмни ўқиш 13 мартга тайинланган

“Манафорт 10 йил мобайнида қонунларни қайта-қайта ва сурбетларча бузиб келди”, дейилади Мюллер командасининг ҳукм чиқариш бўйича судга жўнатган номасида.

Вашингтонда чиқарилган ҳар қандай ҳукм бир вақтнинг ўзида ёки изчил равишда Виржинияда чиқарилиши кутилаётган узоқ муддатли қамоқ ҳукмига эш бўлади. Виржинияда ҳукмни эълон қилиш вақти ҳали маълум эмас.

Махсус прокурор 15 февраль куни судга юборган номасида федерал жазо белгилаш йўриқномасида кўрсатилган муддатга рози эканини билдирди. Унда Манафорт айбдор деб топилган ёки айбини тан олган ҳолатларга кўра, 235-293 ойга кесилиши керак.

Манафорт Вашингтонда узоқ йиллар сиёсий кампанияларда қатнашган ва кўпинча республикачилар билан ҳамкорлик қилган.

У 1996 йилги президент сайловида АҚШ сенатори Боб Доулнинг кампаниясига раҳбарлик қилган, яна чет эл ватандошлари, жумладан, россиялик металлфуруш олигарх Олег Дерипаска ва Украина президенти Виктор Янукович манфаатларини илгари суришдай мўмай пул келтирувчи иш билан шуғулланган.

Манафорт 2010 йили Янукович президент этиб сайланишида муҳим роль ўйнаган эди.

Суд ҳужжатларида айтилишича, Янукович 2014 йил мартида норозилик намойишларидан сўнг мамлакатдан қочишга мажбур бўлгач, Манафортга Украинадан келаётган фойда ирмоғи қуриб қолган.

Манафорт 2016 йил мартида президент Доналд Трампнинг президент сайлови кампаниясига келиб қўшилди, июнда эса унинг раҳбари этиб тайинланди. Аммо орадан уч ой ўтиб, кампаниядан четлатилди. Бунга унинг украин сиёсатчилари билан текинга ҳамкорлик қилмаганига оид ҳисоб китоби маълумотлари фош этилгани сабаб бўлди.

2017 йил декабрида Мюллер Вашингтон федерал судида Манафорт билан ўринбосари Рик Гейтсни чет эл агентлигида ҳамда Янукович ва унинг украин ҳамкорлари билан ҳамкорлигига боғлиқ фитнада айблаб чиқди.

2018 йил февралида Виржиния штатининг Александрия шаҳри федерал жюриси Манафорт билан Гейтсга банк ва солиқ қаллоблигига оид айбловларни эълон қилди. Гейтс Виржинияда қўйилган айбларга иқрор бўлди ва Манафортга қарши кўргазма беришга розилик билдирди.

Мюллер 2018 йил июнида Манафортни рус-украин агенти ва унинг узоқ муддатли шериги Константин Килимникка қарши одил судловга тўсқинлик қилиш, гувоҳлар кўргазмаларини сохталаштиришда айблади. Махсус прокурорга кўра, бу билан иккови бўлғуси гувоҳларга таъсир кўрсатишга уринган.

Виржиния федерал жюриси 2018 йил августида Манафортни банк ва солиқ қаллоблигида айбдор деб топди.

Манафорт 2018 йил сентябрида Вашингтон шаҳрида ўз устидан суд маҳкамаси бошланишидан бир неча кун олдин айбига иқрор бўлди ва Мюллер бошлиқ прокурорлар билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирди. Аммо орадан кўп ўтмай, Мюллер уни қасамёд остидаги келишувни ёлғон айтиш билан бузишда айблади.

XS
SM
MD
LG