Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:26

Amazon АҚШда мингдан зиёд мактабда компьютер дарсларини молиялаштиради


Amazon ширкати АҚШдаги мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган таълим ташаббусларига сармоя ётқизишини эълон қилди. Хусусан, ширкат мамлакат бўйлаб 1000 дан ошиқ мактабда компьютер дарсларини молиялаштиришни режалаштирмоқда.

Ширкатнинг Future Engineer дастури доирасида барча 50 штатдаги мактабга ёрдам кўрсатилади.

Amazon Future Engineer дастури билан 2000 мактабда таҳсил олаётган 100 мингдан ошиқ шароити яхши бўлмаган ўқувчининг компьютер соҳасида саводини чиқаришга бел боғлаган. Бундан ташқари, 100 нафар талабага ширкатда малака ошириш таклифи ҳамда тўрт йил давомида 10 минг доллар стипендия олиш имконияти берилади.

Дастур қамраб олган мактабларда информатикага кириш ҳамда дастурлаш фанлари ўқитилади. Amazon ажратган маблағ дарс, ўқув материаллари, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда дарс дастурини тузиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Шунингдек, дастур доирасида ўқувчиларга AWS Educate ширкатининг компьютер қувватидан бепул фойдаланиш имконияти берилади.

XS
SM
MD
LG