Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2019, Тошкент вақти: 11:54

SpaceX ширкатининг Dragon капсуласи ХФСга етиб борди


Америкада жойлашган SpaceX ширкатининг Dragon экипаж ташувчи капсуласи Халқаро фазо станциясига (ХФС) етиб борди.

Шанба куни экипажсиз учирилган капсула синовнинг илк босқичидан муваффақиятли ўтди.

Капсуланинг ХФСга уланишини станцияда уч фазогир кузатиб турган.

Олти кунга чўзиладиган демонстрация яхши ўтса, ёзда Dragon бортида икки нафар NASA фазогири ХФСга юборилиши мумкин. Булар Даглас Хёрли ва Роберт Бенкен бўлиб, улар Dragon капсуласининг ХФСга уланишини Калифорнияда бошқарув марказидан кузатиб туришди.

Бугунга қадар SpaceX ходимлари Dragon бортида ХФСга бир неча марта юк юборди. Аммо бу сафарги капсула ўзгача бўлиб, у роботлар ёрдамисиз мустақил ХФСга улана олади.

Якшанба куни ўтказилган тажриба давомида ХФС фазогирлари капсулага бир неча буйруқ бериб, уни синаб кўришди.

ХФС фазогирлари капсула бортида юборилган юкларни олиб, SpaceX ходимларини табриклашди. Капсула бортида фазогирлар учун керакли юклар билан Рипли исмли манекен ҳам учирилган.

Dragon жорий ҳафтанинг жума кунигача ХФСга уланиб туради. Бунинг ортидан у станциядан ажралиб, Атлантика океанига қараб отланади.

Капсулага турли сенсорлар ўтнатилган бўлиб, улар фазогирлар учун муҳим бўлган барча кўрсаткичларни кузатиб боради.

XS
SM
MD
LG