Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:57

"Симпсонлар” филмининг поп қироли Майкл Жексон овоз берган сериялари прокатдан олинади 


"Симпсонлар” кўп қисмли анимацион филмининг поп қироли Майкл Жексон овоз берган сериялари прокатдан олинади.

Бу ҳақда Vulture нашри хабар берди.

"Симпсонлар” филми яратувчилари бундай қарорга HBO каналида Жексоннинг ёш болалар номусига теккани даъво қилинган "Неверлэндни тарк этиб" ҳужжатли филми намойиш этилганидан сўнг келганлар.

Бундан олдин Канада ва Янги Зелландиядаги бир қатор радиостанциялар Жексон қўшиқларини эфирга беришдан воз кечганди.

Америкалик қўшиқчи Майкл Жексон дунё тарихидаги энг муваффақиятли хонанда ҳисобланади. Гиннес рекордлар китобига 25 маротаба киритилган.

Ўз фаолияти давомида Жексон 15 марта "Грэмми" мукофотини олган.

Хонанда 2009 йилда оламдан ўтганди.

XS
SM
MD
LG