Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:18

Президент Наврўз муносабати билан 44 маҳбусни авф этди


Президент Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

19 март куни имзоланган фармонга асосан Наврўз арафасида 44 нафар маҳбус авф этилади.

“Афв этилган шахсларнинг 7 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 11 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 12 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, 30 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан ўз оилалари бағрига қайтарилади. Шунингдек, 13 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди ва 1 нафар шахс қўшимча жазодан озод қилинди”, дейилади президент фармонига берилган расмий шарҳда.

Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 5 нафарини аёллар, шунингдек, 23 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилда 2700 нафар, 2018 йилнинг Рамазон ҳайити арафасида 226 нафар, Мустақиллик куни 261 нафар ва Конституциянинг 26 йиллиги муносабати билан 136 нафар маҳбусни авф этган эди.

XS
SM
MD
LG