Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:09

Telegram тармоғи воситасида 67 кишига фириб берган шахс ушланди


Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи йигит Telegram тармоғи орқали кибержиноят содир этди (“Даракчи”, 28 март). Исми ошкор этилмаган шахс Телеграмдаги шахсий профили орқали турли рақамларга “Sexy girls” номли вирус дастурини юборган ва оқибатда ўша телефон блокланиб қолган. Шундан кейин кибержиноятчи телефон эгасига қўнғироқ қилиб, блокдан чиқариш эвазига Click ёки Paynet хизмати орқали ўз рақамига пул туширишни талаб қилган. Телефон эгаси талаб қилган суммани юборган вақтда жиноятчи пластик карта ҳимоя рақамини билиб олган ва картадан катта миқдорда пул ечиб олган. Шу тариқа у 67 нафар ватандошнинг 5,5 миллион сўмдан ошиқ маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. Жиноят ишлари бўйича Ховос туман суди раиси Отабек Набиевга кўра, кибержиноят содир этган йигитга жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юкланган. Унга тайинланган жазо очиқланмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG