Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:44

Ëмон овқатланиш билан боғлиқ ўлим сони бўйича ўзбекистонликлар дунëда биринчи


Кундалик овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ва улар сабаб бўлаëтган ўлимлар сони бўйича дунëнинг 195 давлатида ўтказилган илмий тадқиқот хулосасига кўра¸ бундай ўлим сони бўйича Ўзбекистон дунëда биринчи ўринда.

Унга кўра йилига ҳар 100 минг ўзбекистонликдан 892 нафари носоғлом овқатланиш билан боғлиқ юрак-қон томир¸ саратон ва диабет 2 каби касалликлар туфайли ҳаëтдан кўз юммоқда.

Бундай ўлим сони энг кам кузатилган Исроилда эса бу кўрсаткич ҳар 100 одамга 89 тани ташкил этган ва бу ўзбекистонликлар орасидаги ўлим даражасидан 10 бараварга камдир.

Олимларга кўра¸ овқатдаги туз миқдорининг баландлиги¸ кундалик овқат таркибида бутун донли бошоқлилар ва мева-сабзавотнинг камлиги инсон умрини қисқартирадиган энг кучли омиллардир.

Тиббий тадқиқотлар¸ туз истеъмоли ва юрак-қон касалликлари ўртасида бевосита алоқа борлигини кўрсатган – туз қон босими кўтарилишига сабаб бўлса¸ қон босимининг мунтазам баланд бўлиши эса¸ қон томирларида тиқин ҳосил бўлиши ва ўз навбатида инфаркт ва инсультга олиб келади.

Бутун донли маҳсулотлар¸ мева-сабзавот ва ëнғоқни кундалик истеъмолга киритиш эса¸ мутахассисларга кўра¸ юрак-қон томир тизимини ҳимоялашга хизмат қилади ва бу касалликлар сабаб рўй берадиган ўлим олдини олишга имкон беради.

Тадқиқот хулосасига кўра¸ ортиқча туз истеъмол қилиш глобал майдонда йилига 3 миллион¸ овқат таркибида бутун донли маҳсулотлар камлиги яна 3 миллион¸ мева-сабзавот камлиги эса¸ икки миллион ўлимга сабаб бўлмоқда.

Кундалик овқатдаги туз ва оқ ун миқдорини кескин камайтириш¸ айни пайтда¸ мева-сабзавот ва ҳар хил ëнғоқ истеъмолини кўпайтириш юрак-қон томир¸ диабет 2 ва саратон каби касалликларга чалиниш эҳтимолини жиддий камайтиради.

Хулосаси Lancet медицина журналида 3 апрель куни эълон қилинган тадқиқот 195 давлатда айни шу касалликлардан 1995-2017 йиллар давомида ўлганлар статистикаси ва ҳар бир давлат аҳолисининг кундалик овқатланишига оид маълумотлар асосида ҳозирланган.

Медицина тарихидаги энг кен кўламли ва узоқ муддат олиб борилган бу тадқиқотни Билл ва Меллинд гейтс жамғармаси молиялаган.

XS
SM
MD
LG