Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:36

Ўзбекистонга қайтган қочқин гаров эвазига озод этилди (АУДИО)


Аброр Хидиров фарзандлари билан

Ўзбекистонда қидирувда бўлган, Страсбург суди томонидан ҳимояга олинган ва ўз ихтиёри билан 1 апрель куни Ўзбекистонга қайтган навойилик Аброр Хидиров озодликка чиқарилди.

Озодлик билан суҳбатда Аброр бир ҳафта давомида Навоий Ички ишлар бошқармаси ва прокуратурасида суроқ қилингани ва тергов якунига қадар гаровга қўйиб юборилганини маълум қилди.

Ўзбекистонга ўз ихтиёри билан қайтиб борган навоийлик 40 ёшли Аброр Хидиров озодликка чиқарилди.

1 апрел куни Москвадан Қаршига учиб келган Аброрни аэропортда Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари кутиб олган ва бошқармага савол-жавоб қилиш учун олиб кетган эди.

8 апрель куни Озодлик мухбирлари билан суҳбатда у 10 миллион сўм гаровга қўйиб юборилгани, тергов давом этсада у ижобий якунланишига ишонишини билдирди.

- Кутиб олишди, олиб киришди. Бир ҳафта давомида тергов-сўроқ расмиятчилигик бўлиб, ҳозир 10 миллион сўм гаров остида очиққа чиқаришди. Суд бўлади. Шунақа шарт билан қўйворишди. “Тергов қилишдан олдин чақирамиз”, дейишди. Судгача, буларни айтишича, ҳамма нарсани текширишади. Менга қўйилган диний мотивдаги айбловлар оғзаки, бировнинг кўрсатмаси билан бўлган эди. “Иложи борича қўйилган айбловларни олиб ташлаймиз”, дейишди. Худо хоҳласа, бўлиб қолади, деди Аброр Хидиров.

Олти йиллик муҳожирликдан қайтган Аброр уйида икки фарзанди ва рафиқаси кутиб олганини ҳам айтди.

Навоийлик Аброр Хидиров фарзандларини 6 йил кўрмаган
Навоийлик Аброр Хидиров фарзандларини 6 йил кўрмаган

У бир ҳафталик Навоий вилоят милиция бошқармаси биносида олиб борилган суриштирув давомида ҳеч қандай босимга учрамагани, ички ишлар органлари ходимлари одоб сақлаган ҳолда у билан ўзларини тутишганини билдирди:

- Муносабат яхши бўлди. Ҳеч қандай босим ё қўполлик бўлгани йўқ. Ҳатто баланд овозда гапиришгани йўқ. Бугун залог билан боғлиқ расмиятчилик тугагунча адвокат билан кириб, тергов берилди. Вазият олдингидек эмас – биз ҳам эшитган эдик. Бунақа моддаларга мени алоқам йўқ – ёзган одам билан юзлаштиринглар, дедим. Болларимни 6 йил бўлди кўрмаганимга – анча катта бўлиб қолган. Сизларга ҳам раҳмат, деди Аброр Хидиров.

Суҳбатдош террорчилик ва экстремизмдек оғир жиноятларда айбланаётганига қарамасдан, ўз юртига қайтмоқчи эканини билдирганда уни йўлдан қайтармоқчи бўлганлар ҳам кам бўлмади, деди.

Аброр Хидиров: Менга ходимларнинг муносабати яхши бўлди!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:45 0:00
Бевосита линк

Аброрнинг рафиқаси Муҳайё Саидова унга оғир кунларда ёрдам кўрсатган адвокатлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларга ўз миннатдорчилигини билдирди:

- Мен билан ҳамнафас бўлган, қўллаб-қувватлаганларни бир умр дуо қиламан. Болаларим жудаям хурсанд – тасаввур қилмайсиз! Отасидан бир минут орқасидан қолмай юрибди. Қариндошларимиз ҳам хабар топди. Бугунча Аброр дам олса, эртадан келишни бошлашади, деди суҳбат якунида Муҳайё Саидова.

2013 йил, А.Хидиров Россияга кетишидан олдин
2013 йил, А.Хидиров Россияга кетишидан олдин

Ўзбекистонда Жиноят Кодексининг 244-2 (Диний экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш) ва 223- (Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) моддалари асосида халқаро қидирувга берилган 40 яшар навоийлик Аброр Хидиров 1 апрель куни Қаршига учиб келганди.

Кетишидан бир неча кун олдин Озодлик таҳририятига Москванинг Сахарово депортация қамоқхонасидан қўнғироқ қилган Аброр Страсбург суди уни Ўзбекистонга бериб юбормаслик тўғрисида қарор чиқарганига қарамасдан янги ҳукумат ваъдалари ва адолатли судга ишониб Ўзбекистонга қайтаётганини гапирган эди.

​Аброр Хидиров Россияга 2013 йили ишлаш учун келган эди. 2017 йили Москва полицияси уни ҳужжатини текшириш учун тўхтатган ва Ўзбекистон уни халқаро қидирувга бергани маълум бўлганидан кейин ҳибсга олгани тўғрисида Озодлик хабар берганди.

2017 йилнинг 26 июл куни Ўзбекистондан 2 ёш боласи билан Москвага учиб келган Аброр Хидировнинг хотини ва фарзандлари Россияга киритилмаган ва Ўзбекистонга қайтариб юборилган эди.

Ўзбекистонда диний мотивлар билан қидирувга берилгани айтилаётган Хидировни Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти​ ўз ҳимоясига олган.

Хидировнинг адвокатлари Ўзбекистон ватандошига нисбатан шошилинч чора кўриш учун Европа инсон ҳақлари судига илтимоснома йўллаб, Аброрга нисбатан 39-Қоида қўллагани, яъни Ўзбекистонга бериб юборишни тўхтатишга эришган.

Шарҳларни кўринг (5)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG