Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 00:30

Шимолий Корея раҳбари АҚШ билан учинчи музокарага очиқ эканини билдирди


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Доналд Трамп билан учинчи бор музокара ўтказишга очиқ эканини билдирган.

Бу ҳақда мамлакатнинг расмий матбуоти 13 апрел куни хабар берди.

Ким Вьетнамда бўлган феврал ойидаги АҚШ-Шимолий Корея музокараларининг барбод бўлишида Вашингтонни айблаган.

Лекин, Пхенян раҳбари АҚШ президенти билан шахсий муносабатлари яхши экани ва истаган пайтда у билан сўзлашувга тайёр эканини айтган.

АҚШ президенти Доналд Трамп 11 апрел куни Вашингтонда Жанубий Корея раҳбари билан учрашганди.

Учрашувда Трамп Пхенян раҳбари билан учинчи бор музокара ўтказишга унда истак йўқлиги ва Шимолий Кореяга қарши санкциялар ўз кучида қолишини айтганди.

АҚШ Шимолий Корея ўз ядро қуролларидан воз кечиши эвазига санкцияларни бекор қилиб Пхенянга катта иқтисодий имтиёзларни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG