Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2019, Тошкент вақти: 03:30

АҚШ Адлия вазирлиги Мюллер ҳисоботининг таҳрир қилинган варианти эълон қилинишини билдирди


Конгрессдаги демократлар раҳбари Нэнси Пелоси.

АҚШ Адлия вазирлиги Бош прокурор Уильям Барр 18 апрель куни Россиянинг АҚШдаги 2016 йилги сайловларга аралашгани юзасидан махсус прокурор Роберт Мюллер ёйинлаган ҳисоботнинг таҳрир қилинган версиясини эълон қилишни режалаштираётганини билдирди.

Демократлар Баррга 24 мартдан бери 400 саҳифалик ҳисоботни тўлиқ эълон қилиши учун босим кўрсатиб келмоқда. Бош прокурор бу ҳисоботнинг мазмунини 4 саҳифага жойлаб, 24 март куни Конгрессга тақдим этган эди.

Демократлар буни яқиндагина Трамп томонидан бош прокурор лавозимига тайинланган Барр президент ҳақидаги салбий фактларни яширишга ҳаракат қилмоқда, деб баҳолашган.

-Мюллернинг ҳисоботида хориж давлати бизнинг сайловларимизга аралашгани аниқлангани айтилди ва биз бу ҳақда бор нарсани тўлиқ билишни истаймиз,-деди Конгрессдаги демократлар раҳбари Нэнси Пелоси.

XS
SM
MD
LG