Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2019, Тошкент вақти: 10:58

HRW Меркелни қирғиз президентидан Азимжон Асқаровни озод этишни сўрашга чақирди


70 яшар Азимжон Асқаровнинг қамоқда қийноққа солингани айтилмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг 17 апрелга белгиланган Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков билан учрашуви арафасида Human Rights Watch ташкилоти Берлин раҳбаридан бу учрашувда Қирғизистондаги инсон ҳақлари вазиятига ҳам тўхтатилишни сўради.

Халқаро ташкилот Жээнбеков ҳокимиятга келган 2017 йилдан бери инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги борасида айрим илгари силжиш кузатилганини эътироф қилган ҳолда¸ Меркелни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўзбек фаоли Азимжон Асқаров тақдирига эътибор қаратишга чақирди.

2010 йилги Қирғизистон жанубида миллий асосда чиққан зўравонликлар ортидан Асқаров қамоққа олинган ва расмий Бишкек халқаро ҳамжамиятнинг уни озод қилиш сўровларини эътиборсиз қолдирмоқда.

“Асқаровнинг қамоқда қолиши Қирғизистонда демократия соҳасида кузатилган прогрессга соя солмоқда”¸ дейилади халқаро ташкилотнинг Меркелга йўллаган мурожаатида.

Human Rights Watchга кўра¸ 70 ëшга кирган Асқаров қамоқда қийноққа солинмоқда.

XS
SM
MD
LG