Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:03

Украинада қўлга олинган "Россия разведка-террор гуруҳи"дан қирғиз паспортлари топилди


Гуруҳ аъзоларидан топилгани айтилаётган қирғиз паспортлари.

Украина махсус хизматлари мамлакат ҳудудида "террорчилик ва сиёсий қотилликларни амалга оширишни режалаштирган" Россия махфий хизматининг 7 кишидан иборат бўлган гуруҳини қўлга олгани ҳақида маълум қилди.

2 МИНТАҚА Украинада қўлга олинган "Россия разведка-террор гуруҳи"дан қирғиз паспортлари топилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

-Расман маълум қиламанки, Украина Хавфсизлик хизмати мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритган Россия Федерациясининг разведка-террор гуруҳини қўлга олди. Гуруҳ 7 кишидан иборат бўлган. Уларнинг барчаси ҳибсда сақланмоқда, - деди 17 апрель куни Украина Хавфсизлик хизмати раиси Василий Грицак.

Украин расмийсининг айтишича, қўлга олинганлардан икки нафари- 1978 йилда туғилган Россия фуқароси Алексей Комаричев ва 1988 йилда туғилган Росия фуқароси Тимур Дзортовдан Қирғизистон паспортлари топилган.

Василий Грицакка кўра, Комаричевнинг ёнидан 1983 йилда туғилган Ломако Алексейга 2015 йилнинг 29 октябрида, Дзортовнинг ёнидан 1990 йилда туғилган Кирик Русланга 2016 йилнинг 17 ноябрида берилган паспортлар мусодара қилинган.

Тимур Дзортов тергов пайтида Қирғизистон паспортлари уларга Москвада берилганини айтган.

-Ҳужжатларни бизга Москвада “Тож Маҳал” ресторанида беришди. Паспорт Қирғизистон фуқаросига тегишли, бироқ унга менинг суратим ёпиштирилган. Бироқ мен Қирғизистоннинг эмас, Россиянинг фуқаросиман. Ҳужжатлардан шахсимизнинг махфийлигини таъминлаш мақсадида фойдаланганмиз, - деди Дзортов.

Қирғизистоннинг Украинадаги консули Азамат Кабаев эса Озодлик радиоси қирғиз хизматига паспортлари сохта экани аниқланганини айтди.

-Бу паспортлар қирғиз паспорти, деб ҳисобланмайди. Бу паспортлар сохта паспорт ҳисобланади. Биз фуқаронинг персонал рақами ва паспортнинг сериясини автоматлаштирилган тизим орқали текширдик. Қирғизистонда бундай паспортлар ҳеч кимга берилмагани аниқланди. Бу ҳақда Украина томонини ҳам огоҳлантирдик, - деди Азамат Кабаев.

Украина Хавфсизлик хизмати раиси Василий Грицакнинг айтишича, Алексей Комаричев 4 апрель куни разведка зобитининг машинаси ёнида содир этилган портлашда яраланганидан сўнг қўлга олинган. Грицакка кўра, Комаричев портловчи мосламани разведка зобити машинасига ўрнатишга ҳаракат қилган, аммо мослама қўқисдан портлаб кетган.

Қўлга олинган Тимур Дзортов 2017 йилгача Ингушетия президенти аппарати бошлиғининг ўринбосари лавозимда ишлаганини, 2017 йилдан эса Россия махфий хизматида фаолият юритаётганини айтган.

Украина Хавфсизлик хизмати раиси Василий Грицакнинг билдиришича: “2017 йилда Россия тан олинмаган Донецк халқ республикаси орқали Украинага бир нечта диверсия-террор гуруҳини жўнатган. Бу гуруҳлар сиёсатчиларни, украин махсус хизматлари зобитларини ўлдириш мақсадида Россия разведка хизмати томонидан махсус тайёрланган”.

Россия ҳукумати Украинанинг мазкур баёнотига ҳозирча расман муносабат билдирмади.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG