Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2019, Тошкент вақти: 15:22

Украинада президентликка номзод Зеленский теледебатга келмади


Украина президентлигига номзод Владимир Зеленский сайловдаги рақиби Петро Порошенко билан телевизион дебатларга келмаган.

Телевизион дебатлари 19 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21.00да миллий жамоатчилик телеканалида ўтказилиши керак эди.

Олдинига Зеленскийнинг студияга келгани маълум қилинди. Айни вақтни ўзида унинг штаби вакили сиёсатчи дебатларда қатнашмаслигини билдирди.

Лекин рақиб Киевдаги "Олимпийский" стадионидаги дебатларда қатнашди.

Аввалига ҳар икки сиёсатчига алоҳида саҳна қуришганди.

Лекин, Порошенко рақиби Зеленскийнинг саҳнасига кўтарилди ва икки рақиб битта подиумда туриб бахслашишди.

Телевизион дебатлар — Украина қонунчилигига кўра, сайлов олдидан ўтказилиши керак бўлган тадбирдир.

Зеленский ўз рақибини барча ёш тоифаларида ортда қолдирмоқда. У мамлакат шарқида, жанубда ва марказда устунлик қилмоқда, ғарбда эса икки номзоднинг позицияси бир-бирига тенг баҳоланмоқда.

Ўтказилаётган сўровлар натижасига кўра, 21 апрелда бўладиган президент сайловининг иккинчи турида 41 яшар Зеленскийга 72,2 фоиз, қандолатчи миллардерга эса 25,4 фоиз сайловчи овоз бермоқчи.

XS
SM
MD
LG