Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:14

Шри-Ланкадаги ҳужумларда 200 дан ортиқ одам ўлди, 600га яқини яраланди


Шри-Ланка бўйлаб меҳмонхона, черковларга қилинган ҳужумларда камида 200дан ортиқ одам ўлди, 500дан ортиғи жароҳатланди.

21 апрель кунги ҳужумлар насронийлар Пасха байрами ибодати учун йиғилган масканларга қаратилди.

Шри-Ланка Мудофаа вазирлиги ҳужумга алоқадор кўрилган 7 киши қўлга олинганини маълум қилди.

Эрталаб жами 6 ҳужум бўлгани, улардан 3таси черков, 3 таси меҳмонхоналарга қаратилгани хабар қилинганди. Аммо, тушдан кейин яна 2 ҳужум бўлгани маълум бўлди.

Ҳужумлар худкушлар томонидан уюштирилгани тахмин қилинмоқда.

Ҳужумга учраган 3 черковдан бири энг йирик шаҳар Коломбонинг шимолида, яна бири шарқида жойлашган.

Полиция берган маълумотларга кўра, яна 3 ҳужум 5 юлдузли меҳмонхоналарга қилинган.

Камида 207 кишининг ўлгани, булардан 9 нафари хорижлик экани аниқлангани хабар қилинди.

Шри-Ланка Молия вазири Мангала Самаравиира бу ҳужумни "пухта мувофиқлаштирилган тарзда қотиллик, анархия ва хаосни келтириб чиқаришга уринишдир", деб қоралади ва "кўплаб бегуноҳ инсонлар" ҳаётига зомин бўлганини айтди.


Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.

Президент Майтрипала Сирисена аҳолини сокин бўлиш ва ҳукуматни тергов ўтказишда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Шри-Ланкада аҳолининг 7 фоизи насроний, қолган катта қисми эса буддистдир.

XS
SM
MD
LG