Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:00

Бухоролик Шаҳрам Ғиёсов профессионал бокс бўйича Жаҳон чемпиони бўлди


Шаҳрам Ғиёсов америкали рақиби Эммануэл Тейлор билан биринчи марта ўн раундлик жанг ўтказди.
Шаҳрам Ғиёсов америкали рақиби Эммануэл Тейлор билан биринчи марта ўн раундлик жанг ўтказди.

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингда саккизинчи ғалабани қўлга киритди ва Жаҳон бокс ассоциацияси – WBA чемпиони унвонини қўлга киритди.

Калифорнияда 27 апрель куни ўтган шоу доирасида 28 ёшли америкалик Эммануэл Тейлор билан 63,5 килогача бўлган вазн тоифасида рингга тушган Шаҳрам Ғиёсов биринчи марта ўн раундли жанг ўтказди.

2017 йилнинг май ойидан бери рингга чиқмай қўйган Тейлор профессионал рингда 20та жанг ўтказиб, ундан 14тасида ғалаба қозонган эди, 25 ёшли Шаҳром Ғиёсов эса профессионал рингда ўтказган саккизта жангидан бирортасида мағлубиятга учрамаган.

Спорт шарҳловчиларининг билдиришларича, икки боксчи ўртасидаги мусобқа жуда оғир кечган. Дастлабки дақиқларда Шаҳром Ғиёсов рақибининг чап қўл билан берган муштини еди. Бироқ у ўзини тутиб олди ва жангни муносиб давом эттирди.

Эммануэль Тейлор бешинчи раундгача фаол бўлди ва рақибига кетма-кет зарбалар берди. Бироқ 5 раундан ўнинчи раундгача Шаҳрам Ғиёсовнинг қўли баланд келди.

Ҳакамларнинг якдил қарори билан Шаҳрам Ғиёсов мазкур жангнинг ғолиби ва WBA чемпиони деб эълон қилинди.

Аввалроқ ўтган ҳафтада Шаҳрам Ғиёсов яна бир ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев билан биргаликда Matchroom Boxing промоутер ширкати билан шартнома имзолагани хабар қилинган эди.

Бунга қадар бухоролик таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсов рақибларини ўнинчи раундга еткизмай мағлуб этар эди.

Масалан, Шаҳрам Ғиёсов ўтган йилнинг августида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ганалик Альберт Менсага қарши рингга чиқиб, уни учинчи раунддаёқ нокаут эвазига мағлубиятга учратди.

Альберт Менса ўшанда профессионал рингда эндигина тўртинчи жангга чиққан Шаҳрам Ғиёсовдан анча тажрибали бўлиб, 39 марта рингга чиққан ва шундан 31 тасида ғалаба қозонган эди. Шаҳрам Ғиёсов уни илк бор нокаутга учратди.

Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал боксга ўтгани тўғрисида 2017 йил охирида маълум бўлган.

Жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Осиё бокс конфедерацияси томонидан 2017 йилда қитъанинг энг яхши боксчиси деб эълон қилинган эди.

У 2016 йилдаги Рио олимпиадаси кумуш медали совриндори бўлган.

XS
SM
MD
LG