Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:06

Поездни кўчки ургани ҳақидаги хабар рост. Расмийлар нега хабарни юмшатишга ҳаракат қилди?


Мақолага илова қилинган фото ҳақиқий ва у воқеа жойида олинган. Бу ҳақда шахсини очиқламаслик шарти билан Озодлик радиосига Ўзбекистон Темир Йўллари компаниясининг воқеага бевосита гувоҳ бўлган икки ходими маълум қилди.

Уларга кўра, машинист ва проводникларнинг ҳатти-ҳаракати туфайли йўловчилар омон қолиб поезд бутунлигича ағдарилмаган.

"Ушбу "Тошкент - Сариосиё" йўналишидаги йўловчи поезди Деҳқонобод станциясидан ўтгандан сўнг, Чашмаи Хафизон станциясига яқинлашаётганда машинист ён томонда тушаётган сув ва тупроқ оқимини кўриб ўзини йўқотиб қўйди ва поездни тўхтатди. Проводниклар ваголарни бир-биридан ажратишни бошлайди ва йўловчиларни ҳавфсиз вагонга ўтказади. Шунинг учун поезд состави бутунлигича ағдарилмай қолади"

“Газета уз” ўз хабарида “Қашқадарё вилоятида «Сариосиё-Тошкент» йўловчи поезди ўтаётган вақтда кўчки содир бўлди. Жабрланганлар йўқ”, деб ёзди.

"Ўзбекистон темир йўллари" эса ағдарилиб ётган вагонларнинг фотосурати ёлғонлигини ва таъмирлаш-тиклаш ишлари вақтида олинганини, аслида вагонлар ағдарилмаганини расман таъкидламоқда.

Ширкатнинг 2 май куни расман маълум қилишича, 30 апрель куни кеч соат тўққиз яримларда «Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон» темир йўлининг Қашқадарё вилоятидан ўтувчи 103-километрида кўчки тушган. Бунинг оқибатида «Сариосиё-Тошкент» йўловчи поезди бир оз вақт ҳаракатдан тўхтаб қолган.

“Тупроқнинг кўчиши учта вагоннинг ҳаракатини чеклаб қўйди. Поезд бригадасининг тезкор ҳаракатлари натижасида йўловчилар бошқа вагонларга ўтқазилган ва ҳаракатни давом эттирган. Йўловчилардан ҳеч ким жароҳат олмаган. Шахсий буюмлар ва ҳужжатлар кейинроқ ўз эгаларига топширилган”, дейилади ширкатнинг расмий хабарида.

Қудратли транспорт вазири Очилбой Раматов назорат қиладиган “Ўзбекистон темир йўллари” бу билан матбуотнинг хабарини инкор қилмоқда ва воқеа тафсилотларини юмшатишга ҳаракат қилмоқда.

Озодликка маълумот сиздирган расмийга кўра, бир муддат аввал айнан шу жойнинг ўзида ва айни сабабга кўра поезд ҳалокати содир бўлганди.

"Барча йўловчилар телефонлари олиниб фотолар ўчиртирилган. Темир Йўл раҳбарияти бу участкада юриш хавфсизлигини таъминламаган. Тупроқни мустаҳкамламай одамлар хавфсизлигини ўйлаб бошқа керакли чоралар кўрмай йўлни очиб юборган. Ўзтемирйўлназорат бунга масъул эди".

XS
SM
MD
LG