Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:37

Силлиқ ўтиш даври: Қозоғистон янги раҳбари суратларда ёшартирилди (ФОТО)


Қозоғистоннинг муваққат президенти Қосимжўмарт Тўқаев узоқ йиллардан бери мамлакатни бошқарган Нурсултон Назарбоевнинг кутилмаган истеъфосидан сўнг бошланган шахсиятига нисбатан ортиб кетган эътиборга кўника олмаётган кўринади.

Озодликнинг қозоқ хизмати Қозоғистон янги раҳбарининг расмий суратлари таҳрир этувчи таъминот дастури ёрдамида кескин ўзгартилаётганидан хабар топди.

Мақсад 65 яшар собиқ дипломатнинг қиёфасига рақамли тарзда ишлов бериш ва уни силлиқлаш ҳамда эҳтимолки, Марказий Осиёдаги етакчи давлатга беш йил раҳбарлик қилиши учун июнда бўладиган сайловда ютиб чиқишини осонлаштиришдир.

Тўқаев (ўнгда) АҚШ элчиси Уильям Р.Мозердан 2019 йил мартида ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олаётган пайт. Суратни қозоқ фотомухбири тасвирга олган, “Казинформ” ахборот агентлиги эса тарқатган эди.

Мана бу сурат ўша пайт бир оз бошқа бурчакдан олинган ва уни муваққат президентнинг девони тарқатган. Тўқаевнинг юз бичими ва териси тузилиши бир-биридан кескин фарқ қилади. Айни пайтда Мозернинг юзи ўзгаришсиз қолган.

Тўқаев муваққат президент этиб тайинланганидан сўнг биринчи марта апрелда Россия президенти Владимир Путин билан Москвада учрашди.

Бу эса – Тўқаевнинг девони тарқатган сурат. Улар уч дақиқалик фарқ билан олинган. Назарбоевнинг узоқ вақтдан бери ҳокимиятни эгаллаб келаётган “Нур Отан” партияси номзодига июндаги сайловда бирор киши жиддий рақиб бўла олмаслиги айтилмоқда.

Москвадаги учрашув чоғида Кремль сураткаши икки раҳбар суҳбатлашиб турганини тасвирга олганди.

Айни суҳбат чоғида олинган мана бу суратни Тўқаевнинг девони тарқатди. Барча ҳолатларда Тўқаевнинг юзи ва бўйнига “мўйқалам теккизилган”.

Апрель сўнггида Жанубий Корея президенти Мун Чже-ин (чапда) Қозоғистонга сафар қилди. Европанинг “Прессфото” агентлиги (EPA) ўша учрашувдан олинган ушбу суратни тарқатди.

Орадан кўп ўтмай, Тўқаев девони бир оз бошқа бурчакдан олинган суратини эълон қилди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан апрелда Қозоғистонга сафар қилди, унинг мабтуот хизмати расмий сафарга оид мана бу суратни тарқатди.

Орадан кўп ўтмай, Тўқаев девони учрашув чоғида олинган ўз суратини эълон қилди. Суратлардаги ранг тафовути улар бошқа-бошқа камераларда олингани ва суратларни таҳрир қилиш диди билан боғлиқ кўринади. (Венгрлар Canon 5D Mark IV, қозоқлар эса Nikon D5 камерасидан фойдаланган эди.)

Бироқ Озодлик мурожаат қилган эксперт Тўқаевнинг суратлари “100 фоизлик эҳтимол” билан “Фотошоп” дастури ёрдамида ўзгартирилганини таъкидлади.

Тўқаевнинг ушбу сурати 2019 йил апрелида Рейтер ахборот агентлиги тарқатган ва уни кўплаб ахборот воситалари чоп қилган эди.

Дунёнинг исми ошкор этилишини истамаган етакчи ретушчиларидан бири Озодлик радиосига сурат “асосан юз терисини силлиқлаш учун юзани хиралаштириш функциясидан фойдаланилган ҳолда” ўзгартирилган деб ҳисоблашини айтди.

− Юз қисмига синчиклаб қаралса, у текис эмаслиги кўринади; айрим қисмларида JPEG формати бузилганини кўриш мумкин, бошқа жойлари эса нисбатан силлик. Мен ҳар куни шундай фойдаланаман, ўша жойлар силлиқлангани аниқ, − дея қўшимча қилди у.

Тўқаевнинг ушбу сурати Рейтер фотомухбири томонидан 2011 йилда олинган.

СССР тарқаб кетгандан сўнг Ғарб кузатувчилари Қозоғистонда бирор марта эркин ва адолатли сайлов ўтказилмаганини айтади. Келгуси сайловда эса Тўқаев жиддий мухолифларсиз президент бўлиши кутилмоқда.

Аммо Озодликнинг Марказий Осиё бўйича мухбири Брюс Панниернинг фикрича, муваққат президентнинг ёшига қарамай, юзини бунақа силлиқлаш уни кучга тўлган инсон сифатида кўрсатишга уриниш бўлиши мумкин.

Тўқаев келаси йили 66 ёшга тўлади. 78 яшар чол Назарбоевнинг ўрнига 66 яшар киши ўтирмоқда, бу унчалик катта ўзгариш эмас. Улар Тўқаев 66 ёшга кирганига қарамай, муваққат президентни жуда ёш, ҳаракатчан ва серғайрат киши қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Озодлик “Элбоши” ва айни дамда собиқ президент Назарбоевнинг (18 апрелда Хитой президенти Си Цзенпин билан учрашган пайти) суратлари Марказий Осиёдаги республикани бошқарган пайт бу тарзда аниқ ретушь қилингани ҳолатларини топмади, аммо Назарбоев девони сўнгги пайтларда тарқатган суратларда “Фотошоп”дан бир оз фойдаланилгани кўзга ташланади.

28 апрелдаги учрашув чоғида олинган ушбу суратни Қозоғистон ҳукуматининг вебсайти тарқатган эди. Унда Назарбоевнинг ёши билан боғлиқ юзида пайдо бўлган доғлар ретуш қилинган, бироқ Тўқаев билан ҳолатидагидай ажинларни силлиқлаш учун ретушдан фойдаланилгани кўзга ташланмайди.

Озодликнинг радиоси қозоқ хизмати Қоғозистон президенти девонига изоҳ сўраб мурожаат қилди, бироқ ушбу мақола чоп этилаётгунига қадар ҳеч қандай жавоб олинмади.

XS
SM
MD
LG