Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:48

Қрим аннексиясига норозилик сифатида россияликларни меҳмонхонага қўймаган тадбиркор оқланди


 Томаш Крчмарж
Томаш Крчмарж

Чехия Конституцион суди меҳмонхона эгаси Томаш Крчмаржнинг Қрим бўйича россияликларга қўйган талабини маъқул деб топди.

− Кўпчилик менда тарихни яхши ўқимагандек таассурот қолдирди ва мен уларга билимини янгилашда ёрдам бердим, − дейди чехиялик меҳмонхона эгаси Томаш Крчмарж.

Томаш Крчмарж ўлим таҳдидига қарамай Моравиядаги ўзига тегишли 4 қаватли меҳмонхонадан Қрим Украинаники эканини тан олмаган россияликларга жой бермаганидан афсусланмаётганини айтади.

‒ Қримнинг босиб олиниши менга ёмон таъсир қилди, ‒ деди у Озодлик радиосига Россия Украинанинг Қора денгиздаги ярим оролини 2014 йилда махфий тарзда босиб олганини назарда тутиб. ‒ Мен тажовузни инкор қилган россияликларга меҳмонхонада туришни тақиқлашга қарор қилганимда ишим бунчалик шов-шув бўлишини... ва бу беш йил давом этиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаган эдим. Лекин бундай зиддият пайдо бўлганидан хурсандман.

У 2014 йили Чехия шарқидаги Острава шаҳрининг тўрт қаватли Brioni Boutique меҳмонхонаси кираверишига барча россияликларнинг у ерда туриши тақиқланиши тўғрисида билдирув осиб қўйди. Чехия Савдо инспекторлиги уни камситишларга қарши кураш бўйича қонунчиликка биноан 50 минг чех кронаси (2170 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортди.

Крчмарж ушбу қарорга қарши кураш бошлади ва вилоят суди унинг далилларини маъқул топиб, жаримани бекор қилди.

Крчмаржнинг россияликлар меҳмонхонасида туришини тақиқловчи эълони асосий кириш жойига осиб қўйилган эди.
Крчмаржнинг россияликлар меҳмонхонасида туришини тақиқловчи эълони асосий кириш жойига осиб қўйилган эди.

Сўнгра Чехиянинг Олий маъмурий суди ўша қарорни бекор қилди ва ишни Остравадаги вилояти судига қайтарди. Вилоят суди Крчмаржга қарши қарор чиқарди, аммо жарима миқдорини 5000 кронгача қисқартирди.

Бу Крчмаржни қаноатлантирмади.

Мен ҳатто бир крона тўласам ҳам жаримага тортилишимга рози эмасман, − деди у iDnes.cz вебсайтига.

Ҳозирги кунда Чехия Конституцион суди меҳмонларга этник тегишлилиги ёки динига қараб меҳмонхонадан жой бермаслик мамлакатнинг камситишларга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилигини бузади, аммо бирор мамлакат ватандоши эканига қараб рад этиш қонунбузарлик эмас, деган хулосага келди. 30 апрелда қабул қилинган қарорда айтилишича, ҳатто Чехия ҳукумати ҳам қайси мамлакатлар ватандошларининг мамлакатга визасиз киришини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилаётиб, камситишга йўл қўяди.

Юқори суд вакили ҳам дастлабки қарор ва жарима “Крчмаржнинг сиёсий сўз эркинлигини бўғгани”ни айтди.

Чехия шарқидаги Острава шаҳрида жойлашган Brioni Boutique миеҳмонхонаси.
Чехия шарқидаги Острава шаҳрида жойлашган Brioni Boutique миеҳмонхонаси.

Ниҳоят Крчмарж тўлиқ оқланди.

Мен буни ютуқ деб биламан, ҳақиқат биз тарафда, − деди у.

Бироқ унинг айтишича, сўнгги қарор салбий муносабатлар тўлқини ва жиддий шахсий таҳдидларга сабаб бўлган.

− Сўнгги кунларда меҳмонхонамизга йўлланган ёзма муносабатларни полицияга беришга мажбур бўлдик, − деди у. – Улар ҳаддидан ошиб кетди. Менга ўлдириш билан таҳдид қилишди. Улар руслар эмас чехлар эди.

Боболаридан бири украин бўлган Крчмарж Россиянинг 1968 йили Чехияга бостириб киргани билан 2014 йилда Қримни босиб олгани ўртасида боғлиқлик борлигини айтади.

− Ўхшашлиги шундаки, ҳамиша бориб айнан бир деворга бошни уравериш керак эмас, − деди Крчмарж. − Россия президенти Владимир Путин Қримни босиб олиш билан бирор янги нарса кашф қилгани йўқ. Кўпчилик тарихни яхши ўрганмаганидан таажжубдаман ва мен уларга билимини янгилаб олишида ёрдам бердим.

БМТ ўша тажовуздан сўнг орадан бир неча кун ўтиб, кўпчилик овоз билан “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги” ва Россия босқинчи кучлари ташкил қилган референдум ноқонуний экани тўғрисида ҳеч бир мажбурият юкламайдиган қарор қабул қилган эди.

Крчмарж тақиққа оид дастлабки қарорини ўзгартириб, россияликлар Қрим Украинага тегишлилиги тўғрисидаги матнни имзолагандан сўнг уларга меҳмонхонада туришига рухсат берадиган бўлди.

Унинг ҳисоб-китобича, 10 фоиз россиялик меҳмонлар талабни рад этиб, меҳмонхонасида туришга рози бўлмади.

Ҳам меҳмонхона эгаси, ҳам сиёсий фаол бўлмиш Крчмарж Путиннинг ўтган ҳафтада украиналикларга паспорт бериш тўғрисидаги қарорига қарши Ғарб мамлакатлари ҳеч қандай чора кўрмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирмоқда.

Ҳаммаси аниқ, энди у айтган гапини амалга оширишга киришди, − деди у. – Қўшни мамлакатларнинг муносабати ҳамда Европа мамлакатлари ва бошқалар жорий этган санкцияларнинг, албатта, таъсири бор. Бироқ умуман олганда, вазият ёмонлашмоқда. Россиянинг империячилик сиёсати ўзгаргани йўқ.

XS
SM
MD
LG